Ссылки доступа

Ўзбекистонга "Спутник V" вакцинасининг икки компонентидан яна 90 минг доза келтирилди


Жорий йилнинг 15 июлига ўтар кечаси Ўзбекистонга Россиядан "Спутник V" вакцинасининг 1-компонентидан 70 минг доза, 2-компонентидан 20 минг доза келтирилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Мазкур вакцинадан шу йил апрель ойида 100 минг доза (50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент), июнь ойида 140 минг доза (70 минг дозаси 1-компонент, 70 минг дозаси 2-компонент), 5 июль куни эса яна 40 минг доза (1-компонент) олиб келинган.

Галдаги партия билан Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинаси захираси 370 минг дозага етган.

Мамлакатдаги жами вакцина захираси эса, ССВ қайдича, шу кунда 7 миллион 530 минг дозани ташкил этмоқда. Қолган вакциналарнинг 660 минг дозаси Британияда ишлаб чиқарилган AstraZeneca вакцинаси, 6,5 миллион дозаси эса ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинасидир.

XS
SM
MD
LG