Ссылки доступа

Ўзбекистон “Жаҳон мусулмон сайёҳлик индекси”даги мавқеини яхшилади


Ўзбекистон “Жаҳон мусулмон сайёҳлик индекси” халқаро рейтингида бу йил 16-ўринни эгаллади. Бу мамлакатнинг пандемиядан аввал тузилган рейтингдаги ўрнидан 6 поғонага юқоридир.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати қайдича, 2021 йилги рейтингда Ўзбекистон мавқеи яхшиланишига мамлакатнинг Ислом дини билан боғлиқ бой меросини ўрганиш ва халқаро миқёсда оммалаштиришга қаратилган қатор лойиҳалари асосий сабаб ўлароқ кўрсатилган.

Global Muslim Travel Index рейтингида Ўзбекистон 2019 йили 22-ўринни, 2018 йили эса 32-ўринни эгаллаган эди.

Мазкур рейтинг Cингапурдаги Crescent Rating агентлиги томонидан 2015 йилдан бери ҳозирланиб келади. GMTI’да дунёнинг 130 мамлакатида мусулмон сайёҳлар учун яратилган қулайликлар 40 дан ортиқ мезонга асосланган ҳолда баҳоланган.

XS
SM
MD
LG