«Улар Толибондан қочиб, бошпана изламоқдалар. Бу масалани ҳукумат, президент даражасида кўтариш керак. Уларга ёрдам бериб, Қирғизистонга етказа оламизми? Менимча, биз ушбу масалани кўриб чиқишимиз ва ёрдам беришимиз керак», — деди депутат.
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари маълумотларига кўра, сўнгги икки кун ичида, 13-14 июль кунлари 345 афғон этник қирғиз толиблар жангариларидан қочиб, Тожикистон ҳудудига ўтиб кетган. Афғонистоннинг Вахон туманидаги Андемин қишлоғи аҳолиси орасидан 91 эркак, 77 аёл ва 177 вояга етмаганлар ҳозирда Тожикистоннинг Чоштеппа ва Дуютук қишлоқларида жойлашган.
Сўнгги ҳафталарда толиблар ўнлаб туманларни назоратини ҳукумат кучларидан олган. Бу АҚШ бошчилигидаги халқаро кучлар Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетаётган бир пайтда юз бермоқда.