Тожикистон Адлия вазирлиги ЖЖИEББ ходимининг Озоди радиосига айтишича, 14 июль куни маҳбусларни янги қамоқхона биносига ўтказиш бошланган. «Биз маҳкумларнинг қариндошларига келиб, нарсаларини ва идиш-товоқларини олиб кетишлари кераклигини айтдик. Шахсий нарсалар ва идиш-товоқларни маҳбусларга янги қамоқхонага кўчириш тугагандан кейингина қайтариб беришлари мумкин», — деди у.
Маҳкум бўлган тожикистонлик адвокат Бузургмеҳр Ёровнинг онаси Хуриннисо Исхованинг Озоди радиосига айтишича, у 14 июль куни эрталаб ўғлининг нарсаларини 1-сонли ахлоқ тузатиш муассасасига олиб бориш учун кетган. Унинг сўзларига кўра, одамлар колония дарвозаси олдида маҳкум қариндошларининг музлатгичлари, идиш-товоқлари ва нарсаларини олиб кетишган.
Ваҳдатдаги янги қамоқхона биноси террористик жиноятлар учун судланганларга мўлжалланган. Ушбу ахлоқ тузатиш муассасасида маҳбуслар баракларда эмас, балки бир неча кишилик камераларда сақланади, дейилади ЖЖИEББ хабарида.
Ҳозирда фақат 1-сонли ахлоқ тузатиш муассасасидаги маҳбуслар Ваҳдатга кўчирилади, тергов ҳибсхонасида ўтирганларнинг тақдири нима бўлади, ҳозирча номаълум. Адлия вазирлиги ЖЖИEББ раҳбари Мансуржон Умаров январь ойида Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ушбу иншоотда қурилиш ишлари якунланганлигини эълон қилди ва тергов ҳибсхонаси ҳанузгача мавжудлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда Тожикистон қамоқхоналарида иккита тартибсизликлар қайд этилган: биринчиси 2018 йил 7 ноябрда Хўжанддаги қаттиқ тартибли колонияда, иккинчиси 2019 йил 19 майда Ваҳдат шаҳридаги жазони ижро этиш колониясида. Иккала ҳодисада ҳам 50 киши ҳалок бўлди, расмийлар Исломий Давлат гуруҳини айблашди.
Халқаро экспертларнинг фикрига кўра, тартибсизликларнинг асосий сабаби ҳибсхоналардаги оғир шароитлар ва қамоқхона ходимлари томонидан мунтазам равишда бузилишлардир.
Бугунги кунда Тожикистонда 19 та ижро этувчи муассасалар мавжуд бўлиб, улардан 13 таси ахлоқ тузатиш муассасалари ва 6 та қамоқ жойлари. Икки йил олдин, Тожикистон Конституциясининг 25 йиллигига тўғри келадиган амнистия арафасида 13000 га яқин маҳкумлар ахлоқ тузатиш муассасаларида сақланар эди. Амнистия бўйича Тожикистон колонияларидан етти минг маҳбус озод қилинди.