Ссылки доступа

Германия ва Бельгиядаги сув тошқинларида камида 20 киши ҳалок бўлди


Германия ғарбида ва Бельгияда 15 июль куни эрталаб юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди ва ўнлаб одам бедарак кетди.

Сув тошқини кўплаб машиналарни оқизиб кетди, уйларни вайрон қилди.

Германия ғарбидаги Ойскирхен шаҳрида 8 киши, Арвайлер шаҳрида 4 киши сув оқизиб кетгани оқибатида ўлган. Кёльн шаҳри яқинидаги Шульд қишлоғида эса сел оқибатида 70 киши бедарак кетди.

Германия ҳукуматининг билдиришича, Шимолий Рейн-Вестфалия Ерида қутқариш ишлари билан шуғулланган икки ўт ўчирувчи ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG