Ссылки доступа

ТИВ: Афғонистонда тинчлик ўрнатишни дастаклаш учун янги тўрт томонлама платформа ташкил этилди


Афғонистонда тинчлик жараёни ва можародан кейинги даврда тартибга солишни дастаклаш учун АҚШ, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасида тўрт томонлама дипломатик платформа ташкил этилди.

Бунга оид келишув мазкур тўрт давлат вакиллари томонидан 2021 йилнинг 15 июль куни Тошкент шаҳрида эълон қилинган.

ТИВ матбуот хизмати томонидан ёйинланган келишув матнида “томонлар Афғонистондаги узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик минтақавий боғлиқлик учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб ҳисоблайди ҳамда тинчлик ва минтақавий алоқалар ўзаро бир-бирини мустаҳкамлайди, деган якдил фикрни билдиради”, дейилган.

Қайд этилишича, самарали халқаро савдо йўналишларини янада ривожлантириш учун тарихий имкониятни англаган ҳолда томонлар савдо-сотиқни кенгайтириш, транзит йўлларни яратиш ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун ҳамкорлик қилишга умид қилмоқда.

Ушбу ҳамкорлик шартларини ўзаро консенсус асосида белгилаб олиш учун тўрт давлат вакиллари яқин ойларда учрашишга келишиб олганлар.

XS
SM
MD
LG