Ссылки доступа

Қозоғистонда маҳбус фаол Елшибоев ўзини ярадор қилгандан кейин операция қилинди


Маълумотларга кўра, Қизилўрда шаҳридаги ЗК-169/5 колониясида беш йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Жанаозен фаоли Ержан Елшибоев 16 июлга ўтар кечаси ўзига зарар етказиш ҳаракатларидан сўнг қорин бўшлиғида операция қилинган. Бу ҳақда маҳаллий фаоллар хабар беришди.

Фаол Мурат Баймагамбетовнинг сўзларига кўра, ўтган ойнинг охирида колония маъмурияти Элшибоевни «жазони ўташнинг белгиланган тартибини бузгани учун» бурбаракка (қаттиқ ҳимояланган казармага) жўнатган. Хабарларга кўра, Елшибоевдан ташқари яна бир маҳкум қамоқхона маъмуриятининг нотўғри хатти-ҳаракатларига норозилик сифатида ўзига тан жароҳати етказган.

Ҳуқуқ фаоли Бақитжан Торегожина ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Қозоғистондаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман Элвира Азимовага мурожаат қилиб, тезда Ержан Елшибоевдан хабар олишни сўради.

Ўтган ҳафта яна бир воқеа юз берди, унда бир фаол, Қизилўрда вилояти қамоқхона бошқармасининг баёнотига кўра, чап қўлидаги билак қисмида ўзини жароҳатлаган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўзларига кўра, кейинчалик Елшибоев суд томонидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқиш арафасида интизомий изоляторга жойлаштирилганига норозилик кўрсатиб, ўзини тан жароҳати етказиш ҳаракатига ўтди. Бахитжан Торегожинанинг Фейсбукда ёзишича, 15 июль куни суд Елшибоевни шартли равишда озод қилишни рад этган.

Жанаозен шаҳридаги 2019 йилги ишсизлар норозилик намойишларининг қамоқдаги раҳбари Ержан Елшибоев ўша йилнинг октябрь ойида беш йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. Елшибоев, ҳуқуқ ҳимоячилари ва унинг тарафдорлари икки йил олдин содир бўлган ҳодисада бошқа одамга «тан жароҳати етказилган» деб тахмин қилинаётганини сиёсий сабаб деб аташган. Қозоғистонлик инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлар ҳамжамияти уни сиёсий маҳбус деб тан олди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳи Ержан Елшибоевнинг ҳибсга олиниши ва қамоққа олинишини қонунбузарлик деб атади. Фаоллар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Елшибоевни озод қилинишини талаб қилмоқда.

Февраль ойида Европа Парламенти Қозоғистондаги инсон ҳуқуқлари ҳолати тўғрисидаги қарорида Ержан Елшибаев ва бошқа ўнлаб сиёсий маҳбусларни зудлик билан озод қилишни ва реабилитация қилишни талаб қилди. Қозоғистон ҳукумати мамлакатда сиёсий маҳбуслар мавжудлигини рад этади.

XS
SM
MD
LG