Ссылки доступа

Путиннинг Украина ҳақидаги мақоласи Россия армиясида мажбуран ўқитилади


Владимир Путиннинг “Рус ва украинларнинг тарихий бирлиги ҳақида” сарлавҳали мақоласи Россия армиясининг ҳарбий-сиёсий тайёргарлик машғулотларида ўрганилиши мажбурий мавзулар сирасига киритилди. Мудофаа вазири Сергей Шойгу ана шундай кўрсатма берган.

Мақола 12 июль куни Кремлнинг расмий сайтида эълон қилинган. Унда Путин ўтган мингйиллик ўрталарида “Украина” сўзи “окраина” (чет, чекка) маъносида қўлланганини, Киев, Днепрнинг сўл қирғоғи, Полтавшчина, Черниговшчина ва Запорожье аҳолиси ўзини рус православ халқининг бир қисми деб ҳисоблагани ва бу ерлар “Малороссия” деб аталгани, Усмонийлар империяси билан урушдан сўнг Россия таркибига Қрим ва Қора денгиз бўйи ерлари қўшилиб, “Новороссия” номини олганини ёзган.

Кейинги йилларда Украинанинг Москва таъсир доирасидан чиқишга уринишини Путин, ўз мулоҳазасича, “ҳамиша бирлигимизга рахна солишга интилган” Ғарбнинг ташқи босимлари билан боғлаган.

Мақолада Путин бугунги Украина “ажнабийлар бошқаруви”га батамом таслим этилгани, оқибатда “Европанинг энг қашшоқ мамлакатига” айлангани ва унда русийзабон аҳоли “мажбурий ассимиляция” қилинаётганини урғулаган.

Украинада мақолага нисбатан турлича муносабатлар билдирилмоқда. Президент Владимир Зеленский Путин билан юзма-юз учрашганида ушбу мақолани муҳокама қилишга тайёрлигини айтган.

XS
SM
MD
LG