Ссылки доступа

Токиодаги Олимпиада қишлоғида коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди


Халқаро Олимпия қўмитаси раиси Томас Бах Япония аҳолисини спортчиларни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Халқаро Олимпия қўмитаси раиси Томас Бах Япония аҳолисини спортчиларни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Токио Олимпиадаси ташкилотчилари спортчилар жойлаштириладиган Олимпиада қишлоғида илк коронавирус ҳолати аниқланганини маълум қилди. Олимпиада ташкилий қўмитаси ходимларидан бири коронавирус ташҳиси билан 14 кунлик карантинга олинди.

Япония аҳолисининг асосий қисми пандемия шароитида Токиода Олимпиада ўйинлари ўтказилишига қарши чиқмоқда. Шу кунгача норозилик петициясини 450 минг япониялик имзолади.

Халқаро Олимпия қўмитаси раиси Томас Бах Япония аҳолисини мамлакатга мусобақаларда қатнашиш учун келаётган спортчиларни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Токио Олимпиадаси 2020 йилда ўтказилиши режалаштирилганди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли у 2021 йилга қолдирилганди. Олимпиада 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG