Ссылки доступа

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Толибоннинг ютуқлари «ижобий роль ўйнашини» маълум қилди


Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россия ҳукумати томонидан террористик ташкилот сифатида тан олинган Исломий Толибон ҳаракатининг ҳарбий ютуқларини ижобий деб айтди: «Толибоннинг округларни назоратига олишининг ўзи ижобий роль ўйнайди».

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Иккинчи Осиё департаменти директори Замир Кабуловнинг тушунтиришича, толиблар Афғонистон шимолидаги ҳудудларни эгаллаб олиш чоғида Афғонистон ички ишларига эмас, балки Марказий Осиё, Покистонга қаратилган бошқа гуруҳларни «калтаклаб, йўқ қилишади».

Шундай қилиб, Кабуловнинг таъкидлаганидек, толиблар Россиянинг Марказий Осиёдаги шериклари ва иттифоқчиларининг хавфсизлиги нуқтаи назаридан «ижобий омил» ролини ўйнайди, ташқи ишлар вазирлиги расмийси айтганидек, “англо-саксонлар” дан аксинча.

Аввалроқ Толибон делегацияси Москвада бўлиб, у ерда Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари билан музокаралар олиб борган ва кейин пойтахтда матбуот анжумани ўтказган. Радикал исломий ҳаракатлар вакиллари Россияга Толибоннинг Афғонистондаги ҳукумат кучларига қарши ҳужуми фонида — Қўшма Штатлар ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари ўзларининг армия контингентларини мамлакатдан олиб чиқишни бошлаганларидан кейин келганлар.

Россия дипломатик департаменти Толибон билан музокаралардан мақсад Афғонистондаги барқарорликни мустаҳкамлашдан иборат эканлигини айтди.

XS
SM
MD
LG