Ссылки доступа

Тожикистонда Қурбон Ҳайити шарафига жамоавий байрам намози ўқилди


20 июль куни эрта тонгда Душанбе ва Тожикистоннинг бошқа шаҳарларидаги коронавирус пандемияси давридаги биринчи Қурбон Ҳайит намози масжидларда ўқилди.

Ўтган йилдан фарқли ўлароқ, бу йил Дин ишлари бўйича қўмита диндорларга ҳар куни беш вақт намоз ўқиладиган масжидларда байрам намозини ўқишга рухсат берди.

Душанбе марказий масжидида аввалги йиллардагидек ташриф буюрувчилар кўп бўлмаган. Тожикистон Уламолар Кенгаши раҳбари Саидмукаррам Абдулкодирзода Озоди радиосига берган интервьюсида бу йил беш вақт намоз ўқиш учун масжидларнинг эшиклари Қурбон Ҳайитида очиқ бўлганлиги сабабли марказий масжидга камроқ имонлилар келганини айтди.

Душанбедаги Марказий масжидга киришдан олдин диндорлар металл қидирувчи детектор орқали ўтдилар. Санитария-эпидемиология қоидалари ҳам кучайтирилди: масжидга ниқобсиз киришга рухсат берилмади ва муфтий бир неча марта масжид ходимларини белгиланган қоидаларга риоя қилишга чақирди. Бироқ, баъзилар масжид ичида ниқобларини ечиб, жисмоний масофани сақламадилар.

Байрамдан икки кун олдин мамлакатдаги фатво берадиган ягона орган — Ислом Маркази Уламолар Кенгаши аҳолини ўз фарзандларини ҳайит байрамига юбормасликка чақирди. Аммо, журналистлар эрта тонгдан Душанба кўчаларида олган овқатларини соладиган сумкалари бўлган болалар кўплигини пайқашди.

Ўтган йили Қурбон Ҳайити Тожикистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун жамоавий ибодатларсиз нишонланган эди. Жорий йилнинг 13 май куни расмийлар Рамазон Ҳайит байрами намозини ўқишга рухсат беришди. 19 июль куни Дин ишлари бўйича қўмита, истисно тариқасида, беш вақтлик масжидларга байрам пайтида намоз ўқишга рухсат берганини, аммо оломонни йиғилмаслик шарти билан эълон қилди. Бунгача жамоат ибодат жойларида байрам намозлари ўқиларди.

XS
SM
MD
LG