Ссылки доступа

Қозоғистондаги Pegasus кузатув дастури рўйхатига иккита журналист ва учта ижтимоий фаоллар киритилган


Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни ўрганиш маркази (ОCCРП) Pegasusдан фойдаланган ҳолда маълумотлари кузатилган баъзи журналистлар ва жамоат арбобларининг исмларини эълон қилди.

Pegasus Исроилнинг кибер разведка компанияси NSO Group томонидан ишлаб чиқилган. Дастлаб, ушбу лойиҳа террорчилар ва жиноятчилар устидан жосуслик қилиш учун ишлатилиши керак эди, аммо OCCRP томонидан олиб борилган тергов муаллифларининг фикрига кўра, ўндан ортиқ давлатлар Pegasusдан ўзларининг ҳаракатларини назорат қилиш учун журналистлар ва жамоат арбобларининг мобил телефонларини бузиш учун фойдаланадилар.

Айни пайтда OCCRP уч нафар қозоғистонлик ва иккита чет эл фуқаросининг исмларини эълон қилди, уларнинг рақамлари терговчилар томонидан NSO Group маълумотлари ошкор бўлганида аниқланди. Булар: Серикжан Маулетбаи, Информбуро.кз янгиликлар портали мухбири ижтимоий тармоқларда фаол равишда блог юритмоқда; Бигелди Габдуллин, ПEН-клуб раҳбари ва “Central Asia Monitor» газетасининг собиқ бош муҳаррири, 2017 йилда товламачиликда айбланган; Қозоғистонлик ҳуқуқ фаоли Бахитжан Торегожина “Ар-Рух-Хак” инсон ҳуқуқлари гуруҳини бошқаради.

Қозоғистон рўйхатига Квентин Гиюм ва Мартин Виём ҳам киритилган. Бу одамлар Қозоғистонда кам танилган, аммо уларни кузатиш Франциядан сиёсий бошпана олган мухолифат лидери ва муҳожиратдаги банкир Мухтор Аблязов билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

ОCCRP берилган номлар «кузатилган қозоқ рақамларининг кичик намунаси» эканлигини таъкидлади. «Рўйхатга киритилганлиги, бу одамларнинг телефонлари шубҳасиз бузилганлигини англатмайди, лекин ҳеч бўлмаганда улар NSO Group мижози — катта эҳтимол билан Қозоғистон ҳукумати билан қизиқишини билдиради», деб ёзади ОCCRP.

Ташкилот маълумотларига кўра, рўйхатда «деярли 2000 Қозоғистон рақамлари» мавжуд. Улар орасида «кам сонли журналистлар» ҳам бор, аммо Қозоғистоннинг «сиёсий ва бизнес элитаси» вакилларининг катта қисми, шу жумладан [Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон] Назарбоевнинг мухолифлари ва тарафдорлари.

Чет давлатларнинг буюртмаси билан дунёнинг бир қанча мамлакатларида турли хил сиёсий, жамоат арбоблари ва журналистларни кенг миқёсда кузатишга оид тергов лойиҳаси — Pegasus лойиҳасининг дастлабки маълумотлари эълон қилинди. Ҳаммаси бўлиб, лойиҳага кўра, рўйхатда НСО дастурий таъминоти ёрдамида кузатилган 50 мингдан ортиқ рақамлар мавжуд.

ОCCRP маълумотларига кўра Қозоғистондан ташқари, Pegasus хизматларидан Озарбайжон, Венгрия, Мексика, Баҳрайн, Ҳиндистон, Индонезия, Марокаш, Руанда, Того Республикаси, шунингдек Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари расмийлари фойдаланадилар.

Pegasus жосуслик дастури одатдаги хабарлар орқали «овланган» телефонларга кириб боради ва шахсий маълумотларни ўғирлаш, ёзишмаларни назорат қилиш, хоҳлаганича микрофон ва камераларни фаоллаштиришга қодир.

Қозоғистон расмийлари терговчилар томонидан айтилган маълумотларга ҳозирча жавоб беришмади.

XS
SM
MD
LG