Ссылки доступа

Қирғизистон Президенти фуқароларни эмлашга чақирмоқда


President of the Kyrgyz Republic Sadyr Japarov 20-July 2021 - Садыр Жапаров
President of the Kyrgyz Republic Sadyr Japarov 20-July 2021 - Садыр Жапаров

Президент Садир Жапаров қирғиз халқини 20 июлда нишонланадиган Қурбон Ҳайит байрами билан табриклади.

Давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан тарқатилган матнида «мустақил Қирғизистон тарихида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ иккинчи йил тарихида ушбу байрам чекловлар шароитида ўтказилиши» қайд этилган.

«Фурсатдан фойдаланиб, мен мамлакатнинг барча фуқароларини ўз соғлиғини ва атрофдагиларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш учун виждонан ёндашинг ва эмланишга чақираман. Кучли жамият ҳар қандай қийинчиликларга, синовларга ва ўзгаришларга доимо тайёр туриши керак ... Қодир Тангри ҳар бир хонадонга фаровонлик, бахт-саодат ато этсин ва барча дардлар ва касалликларни биздан узоқлаштирсин», — деб тилаб қолди Садир Жапаров.

Қурбон ҳайити ислом дини доирасида нишонланадиган икки расмий байрамнинг охиргиси. Куннинг асосий муқаддаслиги — бу қурбонликдир. Қурбонлик қилинган қўйнинг гўшти камбағалларга, муҳтожларга, қариндошларига ва қўшниларига тарқатилади. Маросим одамларнинг бирлашиши, умумий манфаат ва тараққиёт йўлида бир-бирини қўллаб-қувватлашини англатади.

XS
SM
MD
LG