Ссылки доступа

Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳрида рўй берган тошқинда камида 12 киши ҳалок бўлди


Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳрида юз берган тошқин камида 12 киши умрига зомин бўлди. Бу ҳақда Синьхуа давлат ахборот агентлиги хабар қилди.

Ўн миллион киши истиқомат қиладиган бу шаҳарда уч кундан буён тинмай ёғаётган туфайли метро сув остида қолган, шаҳар кўчалари эса дарёга айланган. Синьхуа хабарига кўра, табиий офат туфайли 100 мингдан зиёд одам хавфсиз жойга кўчирилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда тошқинли кўчалар бўйлаб автомобиллар ва чиқиндилар оқиб кетаётгани, одамларнинг чорасиз қолгани акс этган. Метро ичида олинган тасвирларда чўкиб кетган одамларнинг жонсиз баданини кўриш мумкин.

Об-ҳаво маълумотларига кўра, Чжэнчжоуда кучли жала 21 июлда ҳам ёғиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG