Ссылки доступа

Қозоғистон Пегасус дастури орқали кузатилиши мумкинлиги ҳақидаги даъволарни текширишга чақиради


«Адил сўз» Халқаро сўз эркинлигини ҳимоя қилиш жамғармаси ва Қозоғистон Журналистлари уюшмаси қўшма баёнотида Пегасус (Pegasus) кибержосуслик дастури ёрдамида қозоғистонликларнинг телефонлари бузилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни очиқ текширишга чақирди.

Ташкилотлар, шунингдек, телефонлари зарарли дастурларга дуч келиши мумкин бўлган шахслар рўйхатидаги барча қозоғистонликларнинг исмларини оммага эълон қилишни талаб қилдилар, шунда бу фуқаролар «конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ариза бериш имкониятига эга бўлишади. Шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячилари шахсий маълумотларни ошкор қилганлик учун жазони кучайтириш зарурлигини таъкидламоқдалар.

«Одил сўз» сўз эркинлигини ҳимоя қилиш жамғармаси ва Қозоғистон Журналистлари уюшмаси медиа соҳаси вакилларининг фаолияти ва шахсий ҳаётини кузатиб бориш ва уларнинг телефонларини тинглаш фактларини қабул қилинмайдиган деб ҳисоблайди. Бу нафақат Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 18-моддаси ва Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 17-моддасини бевосита бузиш, балки сўз эркинлигини назорат қилиш ва чеклашга уринишдир», дейилади ташкилотларнинг баёнотида.

Бутун дунё бўйлаб ўнлаб журналистлар ва етакчи инсон ҳуқуқлари ҳамда медиа ташкилотларини бирлаштирган Пегасус лойиҳасининг янги маълумотлари нашр этилди. Улар Исроилнинг NSO Group компанияси томонидан ишлаб чиқилган Пегасус дастури ёрдамида бузилган бўлиши мумкин бўлган телефон рақамлари рўйхатларини ўрганмоқдалар. Смартфонга жойлашгандан сўнг, ушбу дастур ундаги маълумотларни ўғирлаш ва микрофон ҳамда камераларни бошқариш имкониятига эга.

Терговчиларнинг фикрига кўра, рўйхатда Қозоғистон президенти, бош вазири, мамлакатнинг энг йирик шаҳри — Олмаота шаҳар ҳокими, иккита журналист ва ҳуқуқ ҳимоячисининг телефон рақамлари мавжуд. Ҳозирга қадар Қозоғистон билан боғлиқ бўлган саккиз кишининг исми ошкор қилинди.

Пегасус лойиҳаси аъзолари «Қозоғистон давлати» бу шахсларни кузатув учун танлаган NSO гуруҳининг мижози деб ҳисоблашади.

Умуман олганда, терговчиларнинг таъкидлашича, рўйхатда дунёнинг турли мамлакатларидаги фуқаролари, жумладан президентлар, бош вазирлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари бўлган 50 мингта рақам мавжуд. Тахминан 50 мамлакат харидор сифатида иштирок этиши мумкин.

Илгари ўз ишланмаларини журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши ишлатилганликда айблаб, бир неча бор жамоатчилик эътиборида бўлган NSO Group янги маълумотларни рад этди ва уларни «чайқовчилик ва ҳийла-найранг» деб атади.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси тергов билан боғлиқ ҳолда улар ҳеч қандай расмий жавоб тайёрламаётганлигини айтди. Бошқа бўлимларнинг вакиллари ҳам батафсил изоҳ беришмади.

XS
SM
MD
LG