Ссылки доступа

Қирғизистонда AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш бошланди


Қирғизистонда аҳолини 22 июль куни AstraZeneca препарати билан эмлаш бошланади.

Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий тараққиёт вазирлигининг Республика иммунопрофилактика маркази директори Гулбара Ишенаписованинг айтишича, ушбу вакцинанинг 220 000 дозаси июль ойининг охирида халқаро CОVАХ дастури доирасида келиши кутилмоқда.

Аввалроқ, Озарбайжон Қирғизистонга гуманитар ёрдам сифатида ажратган 40 минг дозали АстраЗенеcа келган эди. Бунгача Қирғизистон Республикасида эмлаш Синофарм ва Спутник V билан амалга оширилган.

Бугунги кунда Қирғизистонда вакциналар захираси 1 миллиондан ортиқ дозани ташкил этади. Коронавирусга қарши эмлаш бошланган 29 мартдан бошлаб мамлакатнинг 391 мингдан ортиқ фуқароси 21 июлга қадар вакцинани олди. Уларнинг 100 000 дан ортиғи иккинчи дозани олди.

XS
SM
MD
LG