Ссылки доступа

Белоруссия Адлия вазирлиги Журналистлар уюшмасининг ёпилишини талаб қилмоқда


Заместитель председателя Белорусской ассоциации журналистов Борис Гарецкий
Заместитель председателя Белорусской ассоциации журналистов Борис Гарецкий

Белоруссия Адлия вазирлиги оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятига қарши репрессиялар кучайиб бораётган бир пайтда журналистлар иттифоқини ёпишга ҳаракат қилмоқда.

21 июль куни Адлия вазирлиги “қонунни бир неча маротаба бузган” Беларусь журналистлар ассоциациясини (БЖА) тугатиш тўғрисидаги талабнома билан Олий судга мурожаат қилган. Даъво аризаси расмийлар 20 июль куни БЖАнинг барча банк ҳисоб рақамларини музлатиб қўйгани ортидан берилган. Ўтган ҳафта бирлашманинг офисларида тинтувлар ўтказилган эди.

“Афтидан, бу ташкилотга қарши аёвсиз репрессив кампания”, деган БЖА раисининг ўринбосари Борис Гарецкий.

Адлия вазирлиги Журналистлар ассоциацияси қатор ҳужжатларни (ижара шартномалари ва бошқалар каби) тақдим этиш бўйича талабни бажармаганини иддао қилмоқда. БЖА эса ҳужжатларни тақдим этиш учун уларга бор-йўғи бир неча кун берилгани, тинтувлардан кейин офислари муҳрлаб қўйилгани учун ассоциация жавоб хати тайёрлашга улгурмаганини билдирган.

Журналистлар ассоциациясини тугатишга оид даъво аризаси Минск томонидан мустақил оммавий ахборот воситаларига қарши кампания фаоллашгани манзарасида берилди. Ассоциация маълумотига кўра, сўнгги ҳафталарда расмийлар ОАВ таҳририятлари ва журналистлар уйларида 66 та тинтув ўтказган, 32 нафар журналист эса ҳибсда ушлаб турилибди.

XS
SM
MD
LG