Ссылки доступа

Москвада оммавий муштлашув туфайли 65 қирғиз ҳибсга олинган


Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси Жўқорғи Кенгаши депутати Айбек Осмоновнинг қирғизистонликларнинг Россиядан оммавий депортация қилиниши ҳақидаги баёнотини рад этди.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, «бугунги кунда Қирғизистон фуқароларини Россиядан оммавий депортация қилиш ва чиқариб юбориш фактлари мавжуд эмас, бундан ташқари ҳибсга олинган жойлардан озод қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно»...

Элчихона маълумотларига кўра, июль ойида Россиянинг барча ҳудудларидан жами 18 нафар Қирғизистон фуқароси чиқариб юборилган. Шу билан бирга, мавжуд маълумотларга кўра, бугунги кунга қадар Сахаровода (Москва вилояти) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун вақтинча сақлаш марказида 9 нафар қирғизистонлик сақланмоқда, уларнинг саккизтаси тез орада уйларига депортация қилинади ...

Бундан ташқари, ҳозирда Қирғизистон Республикасининг 65 фуқароси Москвадаги махсус ҳибсхоналардан бирида сақланмоқда. Улар 12 июль куни Кузминки метро бекати яқинидаги жанжалдан сўнг ҳибсга олинган.

Элчихона «Қирғизистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда» деб ишонтирди.

Бугунги кунда Россия Федерациясида миллионга яқин қирғизистонликлар истиқомат қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG