Икки қўллаб даст кўтаришда Сонанинг энг яхши натижаси 131 килограмм, силтаб кўтаришда эса 163 килограммни ташкил этди.
Ушбу вазн тоифасида хитойлик спортчи Ли Фабин икки машқда 313 килограммни кўтарган ҳолда олтин медални қўлга киритди. Кумуш 302 килограммни кўтарган индонезиялик Эко Юли Ираванга насиб этди.
Сонанинг медали Қозоғистон термаси коллекциясидаги иккинчи медалдир. 24 июль куни дзюдочи Элдос Сметов 60 килограмм вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.
Токиодаги Олимпия ўйинлари 23 июль куни очилди. Улар 8 августга қадар давом этади. Қозоғистон ушбу Олимпиадага 97 та йўлланмани қўлга киритди.
Токио ўйинлари 2020 йилда бўлиб ўтиши керак эди, аммо коронавирус пандемияси сабабли мусобақа қолдирилди. Япония пойтахтидаги Олимпиада карантин чоралари ва қатор чекловлар фонида ўтказилмоқда.
Қозоғистон спортчилари Олимпиаданинг икки кунида иккита медални қўлга киритишди

Қозоғистонлик оғир атлетикачи Игор Сон Токио Олимпиадасининг бронза медалига сазовор бўлди. 61 килограммгача вазн тоифасида қатнашган спортчи иккита машқ натижаларига кўра 294 килограмм вазнни забт этди.