Ссылки доступа

Байден Ироқдаги АҚШ қўшинларининг роли ўзгарганини эълон қилди


АҚШ президенти Жо Байден Америка қўшинларининг Ироқдаги жанговар топшириғи 2021 йил охиригача тугашини эълон қилди. Президент бу ҳақда Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Казимийнинг Вашингтонга ташрифи чоғида айтиб ўтди.

Ироқ расмийлари билан «Исломий давлат» экстремистларига қарши курашиш минтақадаги барқарорлик учун жуда муҳим эди, деди Байден. У Ироқ бош вазирини ушбу ҳамкорлик янги шароитда, Америка қўшинлари ҳарбий маслаҳатчилар ва инструкторлар ролини ўйнай бошлаганда давом этишига ишонтирди.

АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий контингенти 2020 йил охиридан бери тахминан 2500 кишини ташкил этди.

Байден жанговар топшириқ расмий равишда тугаганидан кейин Ироқда қоладиган АҚШ қўшинлари сонини ҳали эълон қилмади. Ғарб агентликлари ҳарбий экспертларнинг АҚШ контингентининг қисқариши аҳамиятли бўлмайди деган фикрини келтирмоқда. АҚШ қўшинларининг Ироқдаги роли ўзгаргани Вашингтоннинг шу йил 11 сентябргача Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги қароридан кўп ўтмай эълон қилинди.

АҚШ президенти Яқин Шарқда терроризмга қарши курашни давом эттиришга ва шу билан бирга Хитойнинг ҳаракатларига кўпроқ эътибор беришга ваъда берди. Вашингтон Хитойнинг хатти-ҳаракатларини «АҚШ хавфсизлиги манфаатларига қарши узоқ муддатли чақириқ» деб ҳисоблайди.

Мустафо ал-Казимий билан музокаралар чоғида Байден, шунингдек, АҚШ тез орада Ироққа коронавирусга қарши вакциналарни юборишини ваъда қилди.

XS
SM
MD
LG