Ссылки доступа

БМТ: Афғонистоннинг тинч аҳоли орасида талофатлар сезиларли даражада ошмоқда


Май ва июнь ойларида Афғонистонда деярли 2400 тинч аҳоли ҳалок бўлди ёки жароҳатланди. Бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра 2009 йилдан бери энг юқори икки ойлик кўрсаткичдир.

БМТ маълумотларига кўра жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакатда аввалги олти ойлик даврга қараганда кўпроқ аёллар ва болалар ўлдирилган. 26 июлдаги ҳисоботда БМТнинг Афғонистондаги ёрдам миссияси январь-июнь ойлари орасида 5183 фуқаро ўлгани ва жароҳат олганлиги ҳақида ҳужжатлаштирилганлигини айтди. Ушбу даврда 1 659 киши вафот этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 47 фоизга кўпдир.

Толиблар ва Афғонистон ҳукумат кучлари ўртасидаги жанглар май ва июнь ойларида АҚШ президенти Жо Байден 31 августгача АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетишини эълон қилиб, мамлакатда 20 йиллик хорижий ҳарбий иштирокини тугатгандан сўнг кучайган.

Сўнгги ҳафталарда Толибон жангарилари ва ҳукумат Қатарда музокаралар ўтказмоқда. Бироқ, сентябрь ойида тинчлик музокаралари бошланганидан буён сезиларли ютуқларга эришилмади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоботида айтилишича, биринчи ярим йилликда тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганларнинг 46 фоизини аёллар ва болалар ташкил этган. 468 бола ҳалок бўлди, 1214 киши жароҳат олди. 219 аёл ҳалок бўлди, 508 киши жароҳат олди. «Айниқса, 2021 йилнинг биринчи ярмида тинч аҳолининг қурбон бўлишининг қарийб ярми аёллар, ўғил болалар ва қизлар бўлганлиги жуда даҳшатли ва чуқур таассурот қолдиради», — дейилади Афғонистондаги БМТнинг ёрдам миссияси баёнотида.

XS
SM
MD
LG