Ссылки доступа

Қирғизистонда янги уй-жой дастури бошланди


Уй-жой қуришнинг янги дастурида 25 йилга 4 фоизли ипотека кредити ажратилган бўлиб, уни нафақат шифокорлар, ўқитувчилар ёки давлат хизматчилари, балки аҳолининг барча тоифалари олишлари мумкин.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган «Менинг уйим 2021-2026» уй-жой дастури расмий равишда 25 июлдан бошланди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси давлат ипотека компанияси хабар берди.

Давлат сайлов комиссияси матбуот котиби Жилдиз Бекбаеванинг сўзларига кўра, янги дастурда ипотека кредитини олиш шартлари ўзгартирилган. Агар бунгача у йилига 6-8 фоиз билан 15 йилга чиқарилган бўлса, янги дастурга биноан фуқаролар 25 йилга 4 фоизли ипотека олишлари мумкин. Шунингдек, аҳолининг барча тоифалари нафақат шифокорлар, ўқитувчилар ёки давлат хизматчилари, балки ипотека олиш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, янги дастурга биноан уйларни қуриш ва сотиб олиш йўли билан уй-жой фондини шакллантиради, кейинчалик фуқароларга сотиб олиш билан ижарага берилади.

Қирғизистонда Давлат ипотека компанияси 2015 йилда иш бошлади. Дастур 2020 йил охирида тугади. Ўшандан бери 5240 киши ипотека кредитини олди ва навбатда яна 10 мингга яқин фуқаро бор.

XS
SM
MD
LG