Ссылки доступа

Қозоғистонда суд Арисдаги ўқ-дориларнинг портлаши ортидан ҳарбийларни 10 йилгача озодликдан маҳрум қилди


Оглашение приговора по делу о взрывах на складе боеприпасов в Арыси. Шымкент, 26 июля 2021 года.
Оглашение приговора по делу о взрывах на складе боеприпасов в Арыси. Шымкент, 26 июля 2021 года.

Чимкент шаҳридаги суд Қозоғистон Республикаси, Туркистон вилояти, Арис шаҳридаги ҳарбий омборда ўқ-дориларнинг портлаши бўйича 16 нафар судланувчининг ҳукмини эълон қилди. Ўн икки киши тўрт йилдан 10 йилгача, тўрт киши тўрт йилдан етти йилгача шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Суд жараёни 2020 йил 11 майда бошланган. Судланганлар орасида иккала қисмнинг Арисдаги ҳарбий хизматчилари ва Мудофаа вазирлигининг юқори лавозимли амалдорлари бўлган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, ушбу иш бўйича судланувчиларга бепарволик, хизмат вазифаларини бажариш устидан назоратни йўқлиги, ўқ-дорилар билан ишлаш қоидаларини бузиш ва техник хавфсизлик ускуналарини ўрнатиш учун ажратилган бюджет маблағларини ўғирлаш айбловлари қўйилган.

Туман тезкор бўлими раҳбарияти ва ҳарбий қисм қўмондонига қўшимча жазо тайинланди.

Адвокатлар портлашларнинг сабаби аниқланмаганлиги ва судланувчиларнинг айби исботланмаганлигини таъкидламоқда. Шунингдек, улар суддан тергов давомида йўл қўйилган қоидабузарликларга эътибор қаратишни сўрашди.

Фақат битта судланувчи айбини тан олди, бошқалари ўз позицияларини билдиришдан бош тортдилар.

Суд ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди. Бу иш материалларида давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар мавжудлиги билан изоҳланди.

2019 йил 24 июнда Арис яқинидаги ҳарбий шаҳарчада Қозоғистон армиясининг омборларидан бирида кучли ёнғин содир бўлди, бу эса ўқ-дорилар омборининг портлашига олиб келди. Тўрт киши вафот этди, шу жумладан, аҳолини ўз-ўзидан эвакуация қилиш пайтида аварияга учраган бола. Портлашлар пайтида аҳоли энг яқин хавфсиз жойларга қочиб кетишди.

Расмий маълумотларга кўра, шаҳарда 7527 та турар-жой биноси ва 103 та кўп қаватли уйлар зарар кўрган. Кейинчалик 420 та хусусий уй яшашга яроқсиз деб топилди ва учта кўп қаватли уй бузилди. Ҳокимият бузилган уйларнинг ўрнига уйлар қурди ва бузилган уйларни тиклашга ёрдам берди.

Ариснинг айрим аҳолиси уйларни қуриш ва таъмирлаш сифатидан норозилигини билдирди. Суд жараёнида жабрланувчи деб тан олинган процесс иштирокчилари уларга товон пули тўланмаганлигини айтишди. Тахминан 1500 киши жабрланган деб тан олинди.

XS
SM
MD
LG