Ссылки доступа

Иши юришган муҳожир: қурувчидан стоматологгача (тўплам)


CRIMEA - Opuksky nature reserve - Kerch, Ukraine, 0July2021

Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Иши юришган муҳожир: қурувчидан стоматологгача. Самарқандлик Соҳиб Қўлдошев Россияга иш излаб келган миллионлаб муҳожирлардан бири. 35га кирган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ҳозирда Санкт-Петербургда тиш доктори бўлиб ишлайди. У стоматология мутахассислиги бўйича Самарқанд тиббиёт билим юртини тамомлаган, аммо ишга жойлаша олмасдан, Россияга муҳожирликка кетган. Тиббиёт мутахассиси Россияда ҳам иш топа олмасдан, квартира таъмирлаш ишлари билан шуғулланишга мажбур бўлганини Озодликка сўзлаб берди. (видео)

- Ҳокимлик ўзининг "шоу"си учун ногирон боладан фойдаландими? Чарос Ашурованинг иддао қилишича, 2018 йилда унга уйни топшириш жараёнида ҳокимият ходимлари бир қанча кўзбўямачиликлар қилган. Жумладан, унга топширилган бўм-бўш уйни қўни-қўшнилардан келтирилган мебеллар билан жиҳозлаш ва ТВга "барчасини ҳокимият қилиб берди", деб интервю бериши уқтирилган. (видео)

- Ҳофиз муҳожир: "Машина олиш, тўй қилиш орзусида Ўзбекистондан кетяпмиз...". Россияда ўз касбларини ўзгартирган кўплаб ўзбекистонлик ўкитувчи ва шифoкор, санъаткор ва сотувчи, деҳқон ва ҳайдовчиларни учратиш мумкин. Озодликнинг навбатдаги қахрамони ўзини Ўзбекистон Халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов шогирди деб таништирган 52 ёшли хоразмлик Кенжавой Оллоберганов. (видео)

- Телеграмда "таҳқирланган"ларни тинчлантиришга ҳарбийлар ташланди. Озодликка маълум бўлишича, Ургутнинг Ғўс қишлоғида бир гуруҳ аҳоли вакиллари Телеграм орқали "ўз шаънларига ҳақоратли сўзлар ишлатгани" даъво қилинган шахсни жазолашни талаб қилишган. (видео)

- OzodRakurs. Коррупция ҳақида аччиқ ҳақиқат: "Мендан ҳеч ким ҳафа бўлмасин". Шароф Убайдуллаев: Ислом Каримов бирон жойда коррупция мавзуини таҳлил этмаган, масала қилиб қўймаган, қашшоқликни қандай яширган бўлса, коррупцияни ҳам яшириб келган. Кўрсатувда бошловчининг Анойи Санъаткор ва Қайсар Профессор ҳақидаги мулоҳазаларини ҳам эшитишингиз мумкин. (видео)

- Ягона боқувчисидан айрилган ночор оиланинг ачинарли ҳикояси. (видео)

- Ўзбекистон ва Марказий Осиёда сув балоси. 20 июль куни Наманган ва Андижонда ёққан кучли ёмғирдан сўнг бир неча туманларга сел келди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, сел оқибатида бир нечта уйни сув босган, камида тўртта автомобиль оқиб кетган, бир нечта кўприк шикастланган. (видео)

- Россиядаги мусулмонлар Қурбон Ҳайитини қандай нишонлашди? 20 июль куни Россияда коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин чекловлари кучайтирилган бир пайтда, мамлакатда яшаётган ва меҳнат қилаётган мусулмонлар Қурбон Ҳайитини нишонлашди. (видео)

- Жаҳоннинг энг бой одами Жефф Безос 20 июль куни коинотга саёҳат қилди. Америкалик миллиардер Жефф Безос 20 июль куни Гринвич вақти билан соат 13:00 (Тошкент вақти билан соат 18:00)да ўзининг Blue Origin ширкати ишлаб чиққан илк бошқарилувчи кемада коинотга саёҳат қилди. (видео)

- ММА жангчиси Мурод Хонтўраев ҳалок бўлди. 19 июль куни Бўстонлиқда содир бўлган автоҳалокатда вафот этган собиқ MMA жангчиси, Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев шу куннинг ўзида Тошкентнинг “Яланғоч-2” қабристонига дафн этилди. (видео)

- Ўзбекистонлик миллионер фермер ҳикояси. Равшан Ёқубов Россия вилоятининг Тверь вилоятидаги миллионер фермерлардан бири. Равшан ака 380 гектар ерда шахсий фермасини ташкил этган. Ўз юртини соғиниб яшаётган хоразмлик миллионер Равшан Якубов ўз хўжалиги тўғрисида Озодликка сўзлаб берди. (видео)

- Ҳиндистон: COVID-19 инфекциясидан тузалаётганлар қора моғор дардига чалинмоқда. Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, июнь ойининг охирига қадар мамлакатда 40 мингдан ортиқ қора моғорга чалиниш ҳолати қайд этилган. Қора моғор кам учрайдиган, аммо хавфли касаллик бўлиб, унга кўпинча диабетга чалинган ёки иммунитети заифлашиб қолган одамлар йўлиқади. (видео)

- Озодликка мурожаати ортидан педагог ишсиз қолмайдиган бўлди. Яккабоғ туманида яшовчи 37 ёшли педагог Умида Валиева 8 июль куни Озодликка мурожаат қилиб, ўзининг асоссиз равишда ишсиз қолаётганини айтганди. Ушбу шикоят дарҳол маҳаллий мулозимлар назарига тушди. Халқ таълими бошқармаси ва Яккабоғ тумани ҳокимлиги вакиллари бориб вазиятни ўрганди. (видео)

- "Йўлсиз қишлоқ": Ҳокимлик видеони саҳналаштирдими? Озодликда 9 июль куни чоп этилган видео ортидан Яккабоғ тумани ҳокимлиги вакиллари қишлоққа борди. Аммо, ташриф буюрган мутасаддилар ҳақиқий мурожаатчилар қолиб, қишлоқда яшаб яшамаган одамлар билан театр сахналаштириб, ҳақиқий норозилик ва муаммоларни яширишга урунгани иддао қилинмоқда. (видео)

- Аллақулов: Шоввозсой бўйича халққа ким ҳисобот беради? Аллақуловнинг Озодлик билан суҳбатда айтишича, Тошкентнинг Юнусобод тумани Мажбурий ижро бюроси ходимлари 12 июль куни огоҳлантиришсиз унинг уйига келиб, уйдаги маиший жиҳозлар - телевизор, кир ювиш машинаси ва микротўлқинли печни мусодара қилган. (видео)

- Тошкентда оммавий тартибсизликка сабабчи бўлган россиялик блогер ваъдасини бажарди. 13 июль куни соат 22.30 ларда Амир Темур ҳиёбонига россиялик блогер Субхан Мурад ўғли Мамедовни кўриш учун йиғилган 200га яқин киши Миллий гвардия ходимлари томонидан тарқатилди. (видео)

- "Спутник V" фақат россияликлар учун". Мигрантлар "Спутник Лайт" билан эмланмоқда. Меҳнат мигрантлари учун Москвада учта жойда – Сахарово миграция маркази, Лужники спорт мажмуаси ва “Садовод” бозорида эмлаш марказлари ташкил этилди. Озодлик вакцина олган ва олмоқчи бўлган муҳожирлар билан суҳбатлашди. (видео)

- iPhone ўрнига бўш ғилоф. Осиё чемпиони бўлган триатлончи қиз қандай "тақдирланди"? 16 яшар Феруза Элиева Тошкентда бўлган иккита чемпионат - триатлон бўйича Ўзбекистон ва Марказий Осиё чемпионатида, ўзининг ёшидаги спортчилар орасида чемпион бўлди. Отасининг айтишича, ғолибларга iPhone 11 Pro телефони ваъда қилинган, аммо охири унинг қўлига телефон эмас, бўш ғилофни тутқизишган. (видео)

- Минглаб қочқинлар, дори-дармон танқислиги ва вайрон қилинган уйлар. Афғонистонда нима бўляпти. (видео Директ)

- Москвадаги мигрантларнинг қонли муштлашувида 200га яқин одам иштирок этди. 12 июл куни кечки пайт Москванинг Кузминки туманида марказий осиёлик мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди. Турли маълумотларга кўра, муштлашувда 50дан 200гача одам иштирок этган. ОАВнинг ёзишича, можаро қирғиз ва тожик ишчилари ўртасида чиққан. (видео)

- Яккабоғлик ўқитувчи ўзи ва фарзандларининг келажагидан хавотирда. Яккабоғдаги бир гуруҳ ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар ишдан бўшаш ҳақида огоҳлантирилди. Ҳукумат қарорига кўра, 2025 йилгача ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар олий маълумот олиши лозим. Яккабоғлик ўқитувчилар уларни белгиланган муддатдан аввал ишдан ҳайдашаётганидан норози. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG