Ссылки доступа

Эронда норозилик намойишлари давом этмоқда


Теҳронда сув танқислиги ва мамлакатдаги иқтисодий шароит ёмонлашаётгани сабабли норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Пойтахтдаги намойишчилар Эрон раҳбариятидан норозилигини очиқчасига билдиришмоқда: «Диктаторга ўлим».

Озодликнинг Эрон таҳририяти — Фарда радиоси ижтимоий тармоқларда 26 июль куни эрталаб Теҳрон марказидаги Жомҳури Исломий шоҳ кўчасида бўлиб ўтган норозилик намойишларига бағишланган видео ва постларга ишора қилмоқда. Намойишчилар Хузистон ва Эроннинг бошқа шаҳарларида ойнинг ўрталаридан бери сув танқислиги сабабли норозилик намойишларини ўтказаётган намойишчиларни қўллаб-қувватламоқда.

Теҳрондан олинган видеода намойишчилар Эронда сиёсий ҳаётни назорат қиладиган консерватив ислом уламоларидан норозилигини билдирмоқда.

Эроннинг ярим асрдаги энг даҳшатли қурғоқчилигини сувни ёмон бошқариш сиёсати кучайтирди. Мамлакат ҳудудларида сув миқдори камлиги сабабли гидроэлектр тўғонларида электр энергияси узилишлари юз беради.

Мамлакатдаги норозилик намойишлари 15 июлдан бери давом этмоқда. Хавфсизлик кучлари томонидан бостириш пайтида камида бешта намойишчи отиб ўлдирилди.

XS
SM
MD
LG