Ссылки доступа

Ўзбекистонда Афғонистон билан чегарада қочқинлар учун чодир лагерининг қурилаётгани инкор этилди


Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) чегара қўшинлари «Gazeta.uz» интернет-нашрининг сўровига жавобан, Афғонистон билан чегарада қочоқлар учун чодир лагерини қураётганини рад этди.

Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари Баҳодир Мусурмонқулов томонидан имзоланган 23 июль куни ёзилган хатда Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда «ҳеч қандай чодир қурилмаяпти” деб айтилган.

Июль ойи бошида Eurasianet нашри қўшни мамлакатда ҳукумат кучлари ва толиблар ўртасидаги тўқнашувлар муносабати билан кутилаётган Афғонистондан қочқинлар учун Сурхондарё вилоятида чодир лагери қурилганини хабар қилди.

Бундан ташқари, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг маълумотларига кўра, 2021 йилда Афғонистондан бирорта ҳам қочқин Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтмаган.

«Давлат чегарасини бузган шахслар давлат чегараларини бузувчилар сифатида ушланади. Уларга нисбатан Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ чоралар кўрилади», — дейилади мактубда.

Аввалроқ, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 23 июнь куни Афғонистон чегара қўшинларининг 53 аскари ва маҳаллий милиция жангчилари Афғонистондан қурол-яроғ билан Ўзбекистонга ўтгани ҳақида хабар берган эди. Кейинчалик маълум бўлишича, 27 июнь куни яна 44 афғон ҳарбий ва милицияси Ўзбекистон чегарасини бузган, бир кун олдин эса Афғонистон хавфсизлик кучларининг 3 вакили.

Gazeta.uz талабига биноан Чегара қўшинлари аниқлик киритишича, 23-30 июнь кунлари Афғонистондан жами 150 га яқин ҳарбий хизматчилар ва қуролли гуруҳлар Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтиб ҳибсга олинган. Суриштирув ва тергов ҳаракатлари ўтказилгандан сўнг Афғонистон фуқаролари ўз ватанига қайтарилган.

Чегара қўшинлари Афғонистон ҳарбий хизматчилари ва қуролли кучлари Амударё орқали Ўзбекистонга қайиқларда олиб кетилаётгани ҳақида хабар беришди.

XS
SM
MD
LG