Ссылки доступа

Туркиядаги қирғиз муҳожирлари нафақа олишни бошладилар


Туркияда қирғизистонлик муҳожирларнинг бир қисми нафақа пули олишни бошладилар.

Бу ҳақда Қирғизистоннинг Туркиядаги элчиси Қувончбек Омуралиев парламентнинг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси йиғилишида маълум қилди. Унга кўра, «Қирғизистон Республикаси ҳукумати ва Туркия ҳукумати ўртасидаги ижтимоий таъминот тўғрисида»ги келишувга биноан, 2021 йил мартидан бошлаб бошқа давлатда 15 йил ва ундан кўпроқ иш визаси билан ишлаган ҳар икки давлат фуқаролари, пенсия олишни бошлайди. Ушбу келишув бир республика томонидан тайинланган пенсиялар, бошқа республика ҳудудида яшашига қарамай, одамларга бир хил миқдорда тўланишини назарда тутади.

Ҳар бир томон ўз давлати ҳудудида ишлаганлиги учун ишчига пенсиянинг бир қисмини тўлайдиган ушбу ҳужжат 2018 йил 9 апрелда Анқарада имзоланган.

Элчи Қувончбек Омуралиев Туркияда қанча қирғиз муҳожирлари пенсия олаётганига аниқлик киритмади. Аммо унинг сўзларига кўра, ушбу мамлакатда Қирғизистон Республикасининг 20 дан 25 минггача фуқароси бўлган, аммо пандемия пайтида уларнинг сони икки баравар камайган.

XS
SM
MD
LG