Ссылки доступа

Туркманистонлик оғир атлетикачи мамлакат мустақиллиги тарихида биринчи Олимпия медалини қўлга киритди


Полина Гурьева
Полина Гурьева

Оғир атлетикачи туркманистонлик Полина Гурева Токио Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритди. Бу мамлакат мустақиллиги тарихидаги биринчи Олимпиада медали.

Sports.ru хабарига кўра, оғир атлетика бўйича мусобақаларда 59 кг вазн тоифасида Гуриева даст кўтариш ва силтаб кўтариш бўйича 217 кг (96 + 121) натижа кўрсатган.

Олтин медални тайванлик Куо Хинг-Чжун қўлга киритди, у 236 кг (103 + 133) кўтариб ушбу натижага эришди. Бронза медали 214 кг (94 + 120) билан япониялик Микико Андога насиб этди.

Токио Олимпиадасида 9 туркман спортчиси қатнашмоқда: оғир атлетикачилар Хўжамуҳаммет Тойчиев, Овез Овезов, Режепбай Режепов, Полина Гурева, Кристина Эрметова; спортчи Мерген Мамедов; дзюдочи Гулбадам Бабамйрадова; сузувчилар Мердан Атаев ва Дария Семенова.

Мустақил ОАВ хабарига кўра, Олимпиадада Туркманистон делегациясига Туркманистон Президентининг ўғли, Бош вазир ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов бошчилик қилмоқда.

Мустақиллик тарихидаги 30 йил ичида туркманистонлик спортчилар Олимпия ўйинларида медалларни қўлга киритишмаган.

XS
SM
MD
LG