«Учрашувларда икки мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик масалалари, шунингдек Афғонистондаги ҳозирги вазият ҳамда тинчлик жараёни муҳокама қилинди», деб ёзган Толибон вакили Муҳаммад Наим 28 июль куни Твиттерда.
Делегациянинг икки кунлик ташрифи Толибоннинг Афғонистон ичкарисидаги Хитой билан чегарадош янги ҳудудларга ҳужуми фонида бўлиб ўтди.
Жангарилар мамлакат бўйлаб ҳудудларни ва чегара пунктларини эгаллаб олишмоқда, шу билан бирга Қатарда Афғонистон ҳукумати билан тинчлик музокаралари бироз ривожланмоқда. Толибон расмийлари ва Афғонистон ҳукумати расмийлари 17 июль куни Қатар пойтахти Дохада музокаралар ўтказиш учун учрашишди, аммо янги музокаралар ваъдаларидан бошқа натижалар йўқ.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Толибонга Пекин Афғонистоннинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишини айтди, дея хабар беради мамлакат ТИВ.
Наимнинг сўзларига кўра, Толибон делегацияси Хитойни Афғонистонни бошқа давлатга қарши фитна уюштиришни режалаштирган гуруҳлар учун база сифатида фойдаланишга йўл қўймаслигига ишонтирган.