Ссылки доступа

Қозоғистон Қирғизистонга 25 минг доз QazVac вакцинасини хайрия қилди


28 июль куни Қирғизистонга 25 минг доз QazVac коронавирус инфекциясига қарши вакцина етказиб берилди. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Қозоғистон ушбу дори воситасини инсонпарварлик ёрдами сифатида берган.

«Қозоғистон вакцинасининг биринчи партиясини етказиб беришни Қозоғистон Республикаси ҳукумати Президентимиз Қосим-Жомарт Токаевнинг топшириғига биноан ташкил этди. Вакцинани етказиб бериш бўйича келишувга икки мамлакат президентларининг музокаралари натижасида эришилган. Бу мамлакатларимиз ўртасидаги яхши қўшничилик ва дўстона муносабатларни яна бир бор тасдиқлайди”, — деди Қозоғистон Республикасининг Қирғизистондаги элчиси Рапил Жошибаев.

QazVac вакцинасини ишлаб чиқувчилардан бири Ергали Абдураимовнинг айтишича, шу кунгача Қозоғистонда 300 мингдан ортиқ одам ушбу дори билан эмланган ва «жиддий ён таъсири қайд этилмаган».

Қозоғистон оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, QazVacдан фойдаланиш 26 апрелда, клиник синовларнинг учинчи босқичи тугашидан олдин бошланган. Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой биринчилардан бўлиб QazVac дозасини олди.

QazVac вакцинаси Қозоғистон Таълим ва фан вазирлигининг Биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган.

Қирғизистонда коронавирусга қарши эмлаш 2021 йил 29 мартда бошланган. У Хитойнинг Sinopharm вакцинаси ва Россиянинг Спутник V вакцинаси томонидан амалга оширилади. 22 июлдан бошлаб AstraZeneca препарати билан эмлаш ҳам бошланди.

XS
SM
MD
LG