Ссылки доступа

АҚШ Ўзбекистондаги 645 та болалар боғчасини озиқ-овқат билан таъминлайди


АҚШнинг “Меҳр-шафқат корпуси” Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан мактабгача таълим муассасаларида овқатланишини яхшилаш дастури бўйича меморандумни имзолади.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси бу ҳақда 27 июль куни маълум қилди.

Билдирилишича, “Меҳр-шафқат корпуси” 400 дан ортиқ боғчада тарбияланаётган болаларни озиқ-овқат билан таъминлаш ва Қорақалпоғистон ҳамда Сурхондарёдаги 245 та қишлоқ боғчаларида тарбияланаётган 90 минг боланинг овқатланиш шароитини яхшилаш учун 21,5 миллион доллар маблағ ажратади.

Бундан ташқари, лойиҳа доирасида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун мактабгача таълим олишни кенгайтириш назарда тутилган.

XS
SM
MD
LG