Ссылки доступа

Россия суди Google ширкатига 3 миллион рубль жарима солди


Москва шаҳар Таганка туман суди фойдаланувчилар шахсий маълумотларини Россияда сақлашдан бош тортгани учун Google ширкатини 3 миллион рубль жарима солди.

Google Россия қонунчилигини бузганликда айбланиб, биринчи марта жаримага тортилмоқда.

Аввалроқ Роскомнадзор йирик IT-ширкатларни маълумотлар базасини 1 июлгача Россияга кўчириш шарт эканидан огоҳлантирган эди. Россияда 2015 йилда қабул қилинган қонунга асосан интернет фойдаланувчиларига оид маълумотлар мамлакат ичкарисидаги серверларда сақланиши лозим.

Май ойида Москва суди Google ширкатини “митингларга чақирувчи ноқонуний контентни” ўчиришдан бош тортанликда айблаб 4 миллион рубль жарима солганди.

XS
SM
MD
LG