азирлик қайдича, “мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари – байроқ ва гербга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади”.
Ўзбекистонлик ҳуқуқшунослар давлат мустақиллигининг рамзлари муқаддас экани, уларни ҳар қандай йўл билан таҳқирлаганлар қонун асосида жавобгарликка тортилишини эслатганлар.
“Ўзбекистон Республикаси “Давлат герби тўғрисида”ги Қонунининг 5-1-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас”, дейилган хабарномада.
Адлия вазирлигининг мазкур хабарномаси ёйинлангани ортидан Тошкентдаги Glamour бутиги ўз сайтидан ҳам, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан ҳам Стефано Риччи коллекциясига оид маълумотларни ўчириб юборди.
Аввалроқ маҳаллий матбуот италиялик дизайнер Стефано Риччи томонидан Ўзбекистон учун тақдим этилган янги коллекциядан мамлакат герби ва байроғи акс этган кроссовкалар ўрин олгани ҳақида хабар қилганди.