Ссылки доступа

Қозоғистонда «эмланганлик паспорти»ни сотишда гумон қилинган икки шифокор қўлга олинди


Шарқий Қозоғистон вилоятининг Семей шаҳрида «эмланганлик паспорти»ни сотишда гумон қилинган иккита тиббиёт ходимини ҳибсга олинди.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ходими Шугила Турлибек 2 август куни бўлиб ўтган брифингда уларнинг ҳибсга олингани ҳақида маълум қилди, деб хабар беради маҳаллий ОАВ.

«Оператив тадбирларни ўтказишда эмлаш паспортларини сотиш орқали қўшимча пул ишлашга уринган иккита тиббиёт ходими аниқланди. Бунинг учун шаҳардаги тиббий-ижтимоий муассасада ишлаётганлардан бири алоҳида фуқаролардан банк ҳисобига 15 минг танга олган. 10 минг танга миқдоридаги пулнинг бир қисми, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари билан бирга, шошилинч тиббий ёрдам марказидаги дўстига ўтказилди, кейин у эмлаш тартиби тўғрисида нотўғри маълумотни маълумотлар базасига киритган», — дея иқтибос келтиради журналистлар Ички ишлар вазирлигининг вакилига.

Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, полиция «эмланганлик паспорти»ни сотиб олган одамларни сўроқ қилмоқда. Полициянинг айтишича, ҳибсга олинганларнинг 30 га яқини сохта ҳужжатларни сотганликларини «тан олишган».

Тергов тугагандан сўнг, Ички ишлар вазирлиги ишонтирганидек, сохта «эмлаш паспортлари» бекор қилинади ва улар ҳақидаги ёзувлар маълумотлар базаларидан ўчирилади.

28 июль куни Ички ишлар вазирлиги хабар беришича, йил бошидан буён Қозоғистонда «эмланганлик паспорти»ни тайёрлаш билан боғлиқ 39 та жиноий иш қўзғатилган. Олдинроқ Олмаота ва Нур-Султонда тиббиёт ходимлари қалбакилаштиришда гумонланиб ҳибсга олингани хабар қилинган эди. Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, июнь ойида иккита иш судга ўтказилган.

Расмий маълумотларга кўра, 2 август ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирусга қарши эмлашнинг ҳар иккала компонентини 5,4 миллиондан ортиқ одам олган, 3,8 миллиондан ортиқ одам биринчи компонент билан эмланган. Қозоғистонда, асосан, Қарағандадаги заводда ишлаб чиқарилган, Россиянинг Спутник В ва маҳаллий QazVac препарати ишлатилади. Хитойнинг Синофарм ва Синовак компаниялари вакциналари ҳам эмлашда фойдаланиш учун тасдиқланган.

XS
SM
MD
LG