Ссылки доступа

Тожикистон Молия вазирлиги: Қирғизистон билан чегарадаги можаро қурбонларига ёрдам бериш учун банк ҳисоб рақамига пул тушмаган


Здание Минфина Таджикистана в Душанбе
Здание Минфина Таджикистана в Душанбе

Тожикистон Молия вазирлиги хабар беришича, тожик-қирғиз чегарасидаги воқеалар қурбонларига ёрдам бериш учун банк ҳисоб рақамига пул ўтказилмаган.

Тожикистон Молия вазирлиги раҳбари Файзиддин Қаҳҳорзоданинг 2 август кунги матбуот анжуманида айтишича, департамент банк ҳисобини очгандан сўнг, дарҳол халқаро хайрия ташкилотларига мурожаат қилиб, қурбонлар ва жабр кўрган оилаларга ёрдам беришни сўраган.

Бу банк ҳисобида ҳозирча қанча маблағ сақланаётгани сўралганда, вазир аниқ жавоб бермади. Молия вазирлиги бошлиғининг ўринбосари Жамшед Каримзоданинг айтишича, умуман пул тушмаган.

Шу йилнинг 5 -майида Фейсбук ижтимоий тармоғидаги «Ахбор Барои Афкор» гуруҳи ва Ню -Йоркдаги «Насли Навини Токикон” (тожикларнинг янги авлоди) маркази ҳар бир киши пул жўнатиши мумкин бўлган банк ҳисоби очилганини эълон қилди.

Эртаси куни Тожикистон Ички ишлар вазирлиги Тожикистон — Қирғизистон чегарасидаги воқеалар қурбонларига ёрдам бериш учун мамлакат Молия вазирлигининг расмий банк ҳисоб рақамини тақдим этди, шу билан бирга ижтимоий тармоқларда шубҳали ҳисобларга пул ўтказиш тўғрисида огоҳлантирди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасининг таъкидлашича, баъзи фойдаланувчилар содда фуқаролар Ворух аҳолисини қўллаб-қувватлаш учун ўтказадиган маблағларни ўзлаштиришга ҳаракат қилмоқда. 11 май куни у худди шундай огоҳлантиришни Тожикистон Миллий банкига юборди. ТМБ аҳолини пул маблағларини фақат мамлакат Молия вазирлигининг банк ҳисоб рақамига ўтказишга чақирди.

Молия вазирлигининг расмий банк ҳисоб варағи очилгандан сўнг, фуқаролик фаоллари маблағ ва гуманитар ёрдам йиғишни тўхтатишга қарор қилишди. Акция ташаббускорлари — Фейсбукдаги «Ахбор барои афкор» гуруҳи ва Ню -Йоркдаги тожикларнинг янги авлоди маркази — уларнинг эгалари йиғилган ўн минглаб сомонийларни бошқариши ва барча пулни қайтариши кераклигини билдиришди.

Банк ҳисобини очганидан уч ой ўтгач, Молия вазирлиги фуқаролар ва халқаро ташкилотлар можаро қурбонларига пул ўтказмаганлигини хабар қилди.

Бироқ, молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзодага кўра, ҳукумат жабрланганларга моддий ёрдам кўрсатган, можаро пайтида вайрон бўлган Исфара қишлоқларидаги уйлар қайта тикланган.

Ижтимоий тармоқларнинг кўплаб фойдаланувчилари, фуқаролик фаоллари томонидан маблағ йиғиш тўхтатилгандан сўнг, улар ўтказган маблағларнинг манзилга етиб бориши эҳтимолдан йироқ эмаслигини айтишди. Улардан бирининг таъкидлашича, пандемия пайтида Тожикистон ҳукумати коронавирус билан курашиш учун банк ҳисоб рақамини ҳам очган, аммо қанча пул йиғилгани ва бу маблағ қандай сарфлангани ҳақидаги маълумотлар ҳеч қачон ошкор қилинмаган. Расмийлар қисқача баёнот билан кифояланишди: гўё маблағ мақсадли ишлатилган.

28-29 апрель кунлари қуролли тўқнашувлар пайтида тожик-қирғиз чегарасида ўнлаб уйлар ва бошқа иншоотлар ёқиб юборилган. Қирғизистон ҳукумати можаро пайтида молиявий зарар етказилганини эълон қилди. Бироқ, Тожикистон расмийлари қуролли можародан етказилган зарар миқдорини расман ошкор қилмаган. Аввалроқ, «Озоди» радиосининг Суғд вилояти маъмуриятидаги манбалари зарарни 12 миллион сомонийга баҳолаганини, бу 1 миллион доллардан ортиқ экани айтилган эди.

XS
SM
MD
LG