Ссылки доступа

Пашинян Арманистон бош вазири лавозимини эгаллади


Арманистон Президенти Никол Пашинянни Бош вазир этиб тайинлаш ҳақидаги фармонга имзо чекди. У бу лавозимга янги парламент ишининг биринчи кунида ҳукмрон «Фуқаролик шартномаси» партияси томонидан кўрсатилди.

Пашинян 15 кун ичида вазирлар кабинетини тузиши керак. Номзодлар депутатлар томонидан тасдиқланиши лозим. ОАВ ёзишича, Пашинян қийинчиликларга дуч келиши даргумон, чунки унинг тарафдорлари янги парламентдаги ўринларнинг учдан икки қисмини қўлга киритишган.

Мухолифат вакиллари парламент мажлисига «Сиёсий маҳбуслар» ёзуви ва футболкасини ишлатиб, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш айблови билан ҳибсга олинган мухолифатчиларнинг фотосуратлари билан келишди. Ҳукмрон партиянинг мухолифлари уларни таъқиб қилишни сиёсий деб билишади.

Июнь ойида Арманистонда навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтди. Улар Озарбайжон билан Тоғли Қорабоғ бўйича тузилган тинчлик битими туфайли юзага келган сиёсий инқироз натижаси эди. Пашиняннинг рақиблари уни мағлубиятда айблашади. Ўтган йилнинг ноябрида сулҳ тузилганидан сўнг, мамлакатда бош вазирга қарши оммавий намойишлар бошланди. Пашинян тарафдорларининг фикрича, мағлубиятга мамлакатнинг собиқ раҳбарлари, жумладан, собиқ президентлар Роберт Кочариан ва Серж Саркисян ҳам айбдор.

XS
SM
MD
LG