Ссылки доступа

Тожикистонда коррупцияга қарши кураш агентлиги ходими ҳибсга олинди


Фирибгарликда гумон қилиниб, Истаравшан шаҳрида яшовчи 34 ёшли фуқаро ушланган, унга нисбатан иш аллақачон судга топширилган.

Расмийларнинг таъкидлашича, Хусрав Бобозода ўзини Коррупцияга қарши агентлик ходими қилиб кўрсатиб, «муаммоларини ҳал қиламан» деб ваъда қилиб, аҳолидан пул олган. У жами 300 минг сомоний (26 минг доллардан ортиқ) атрофида «йиғган».

Давлат молиявий назорат ва коррупцияга қарши кураш агентлигининг Сўғд бошқармаси бошлиғи Шараф Аваззода 3 август куни журналистларга қуйидагича баёнот берди: «Бизда аслида бундай ходим йўқ. Бу йигитга нисбатан 247-модданинг 4 -қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. У ҳибсга олинган ва ҳозирда иш судга юборилган».

Шундай қилиб, коррупцияга қарши кураш агентлиги маълумотига кўра, Истаравшан шаҳрида истиқомат қилувчи аҳолидан бир йил давомида 293 420 сомонийни олиб қўйган. Лекин шу билан бирга, агентлик Бобозоднинг кимлиги ҳақида изоҳ бермади.

Шунингдек, Давлат назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлигининг Сўғд вилояти бўйича бошқармаси хабар беришича, жорий йилнинг олти ойида вилоятда коррупция билан боғлиқ 340 та жиноят фош этилган, натижада 10,5 млн. миқдорда зарар етказилган.

XS
SM
MD
LG