Ссылки доступа

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси мигрантларнинг оммавий текширувлари ҳақидаги маълумотга изоҳ берди


Қирғизистон Республикасининг Россиядаги элчихонаси Қирғизистон фуқароларининг оммавий текширувлари ҳақидаги маълумотлар билан боғлиқ баёнот берди.

Унда қайд этилишича, чет элликларнинг, жумладан қирғизистонликларнинг текшируви, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Москвадаги “Кузминки” метро бекати яқинида оммавий муштлашувда иштирок этганларни қидиришни давом эттираётгани билан боғлиқ.

Шу билан бирга, элчихона Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг фармони билан чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 30 сентябргача депортация қилинмаслигини эслади.

Шунингдек, элчихона Қирғизистон Республикаси фуқаролари, жумладан, оммавий муштлашувда ҳибсга олинганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича музокаралар олиб бораётгани қайд этилган.

12 июль куни Москвада, “Кузминки” метро бекати яқинида, ўнлаб қирғиз ва тожик муҳожирлари муштлашди. Ушбу ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг «безорилик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, жангга алоқадорликда гумон қилиниб, 65 қирғиз фуқароси ушланган.

Оммавий муштлашувдан кейин муҳожирлар текширувлар кучайгани ва депортация ҳолатлари кўпайганини эълон қилишди. Бу масала Жўқорғи Кенгесда ҳам кўтарилди, ватандошларга ёрдам кўрсатишга чақириқлар янгради.

XS
SM
MD
LG