Ссылки доступа

Беларуслик журналист Лукашенкони «ҳақорат қилгани» учун 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди


Беларуслик журналист Сергей Гордиевич мамлакат авторитар раҳбари Александр Лукашенкони ҳақорат қилишда ва икки полициячига туҳмат қилишда айбланиб, 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

50 ёшли журналистга қўйилган ҳукмни кузатувчилар Беларус расмийларининг мустақил матбуот, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаолларга қарши оммавий репрессив ҳаракатларининг эпизодларидан бири сифатида баҳолайдилар.

Беларус журналистлар уюшмасининг 2 август куни маълум қилишича, Минскдан 300 километр жануби-ғарбда жойлашган Дрогичин шаҳридан бўлган журналист Гордиевич ҳам суд томонидан 1600 долларга яқин жарима тўлашга мажбур бўлган.

Оммабоп «Биринчи минтақа» ахборот агентлигида ишлаган Сергей Гордиевичга қўйилган айбловлар ўтган йили ўчирилган Телеграм чатидаги хабарларга асосланади. Журналист айбловларни рад этди.

Виасна инсон ҳуқуқлари марказининг айтишича, июль ойида Беларус полицияси фаоллар ва журналистларнинг офислари ва квартираларида 200 дан ортиқ тинтув ўтказган. Ўнлаб журналистлар ҳибсда қолмоқда, ё судни кутишмоқда.

XS
SM
MD
LG