Ссылки доступа

Эрини ўлдирган ИИБ ходимларини кечирган аёлнинг ҳоли не кечди? (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Эрини ўлдирган ИИБ ходимларини кечирган аёлнинг ҳоли не кечди? (видео)

- Ҳоким тавсияси: "Болангизни меҳрибонлик уйига беринг". Бир неча кун олдин Озодлик радиоси 32 яшар ёлғиз она Чарос Ашурова ва унинг ногирон фарзанди ҳақида видеолавҳа тайёрлаган эди. Орадан 2 кун ўтиб Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев бориб мурожаатчи билан учрашди. Озодликнинг видеосидан сўнг мутасаддиларнинг ушбу маҳаллага ташриф буюргани ҳақидаги видео Яккабоғ ҳокимлиги Телеграм каналида тарқатилди. Яккабоғ ҳокими Озодликка мурожаат қилиб ёрдам сўраган Чарос Ашурова билан шахсан кўришди. Чарос Ашурованинг айтишича, у ўз боласини даволатиш учун ҳокимдан ёрдам сўраган эди. Бунга жавобан ҳокимлик вакиллари болани меҳрибонлик уйига топширишни таклиф қилган. (видео)

- Туркияда ўрмон ëнғини аҳоли мавзеларига ўтди. Туркиянинг Анталия вилоятидаги Манавгат туманида бўлаётган йирик ўрмон ёнғини аҳоли яшайдиган ҳудудларга етиб келди. Ёнғин натижасида 53 киши жабрланди, дея маълум қилди Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли. (видео)

- OzodTa'sir: Москвада ахлат йиққан Исломбекка уй берилди. Бугун Исломбекнинг оиласи қийинчилик ва ташвишли кунларни ортда қолдирди. Улар кичик бир ватанга эга бўлишди - уларга янги икки хонали уйнинг калити топширилди. (видео)

- Янги Ўзбекистон - Сўкиниш пандемияси. Яна бир ўзбек мулозими ўз ходимларига нисбатан ҳақоратомуз муносабати туфайли Озодлик назарига тушди. Таҳририятга Қашқадарё расмийларидан бири аудиоёзув юбориб, унда вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Файзулло Юсуповнинг селектор мажлиси давомида айтган гаплари қайд этилганини даъво қилди. (видео)

- Ўзбекистондаги энг қадимий масжид қандай қилиб сақлаб қолинди?". Имом Абул Хасан Ишқий" жоме масжиди Ўзбекистондаги энг қадимий масжидлардан биридир. Бутун мусулмон аҳли учун муқаддас бўлган бу масжид айни кунда таъмирга муҳтож. Йиллар давомида ва эътиборсизлик туфайли мазкур масжиднинг деворлари захлаб, юқоридаги нақшинкор кошинлар емирилиб бормоқда. (видео)

- Вакцинофобия. Ишончни йўқотган ҳукуматлар аҳолини қандай ишонтирмоқчи? 73 миллион аҳоли яшайдиган Марказий Осиёда коронавирус пандемияси яна забтига олмоқда. Бир йилдан бери тинкасию чўнтаги қуриган ҳукуматлар зўр бериб, аҳолини эмлашга уринмоқда. Аввалига Қозоғистон, Тожикистон, сўнгра Қирғизистон ва Ўзбекистон эмланишни мажбурий қилиб қўйди. Минтақа ҳукуматларини мажбурий эмловга мажбурлаётган омиллар қарийб бир - кучайиб бораётган вакцинафобия ҳамда ўзаро муштарак зеҳният. (видео)

- Муҳожир аёл: Қачонгача ўзбеклар ўзбекларни ерга уради? 33 яшар Муқаддам Аминова Қашқадарёнинг Касби туманидан. У 3 йилдан буён Москвага келиб кетиб ишлайди. Муқаддам акаси Ином билан бирга ўз ҳамюрти – косонлик иш берувчи Фарҳод исмли йигит томонидан алданиб қолганини даъво қилди. (видео)

- Шантаж, зўравонлик, суицид: Қирғизистон вебкам студияларида нималар юз бермоқда? Бу суриштирув видеода осон пул топиш илинжида вебкам-студияда ишлашга рози бўлган икки қизнинг кечмиши ҳақида ҳикоя қилинади. Унда шантаж, сиздирилган видеолар ва ўз жонига қасд қилиш ҳоллари ҳақида гап боради. Вебкам-студиялари миллиардлаб доллар пул айланадиган глобал бозордир. (видео)

- Вадим Абрамов футбол мухлисларининг саволларига жавоб берди. Миллий терма жамоани 2 йилча бошқарган Вадим Абрамов Саудия Арабистони билан бўлган фалокатли ўйиндан кейин истеъфога кетишга мажбур бўлди. Москвада даволанаётган Вадим Карленович бир йил ўтиб Озодлик орқали берилган Ўзбекистон футбол ишқибозларининг саволларига жавоб берди. (видео)

- Осиё: Афғонистонлик қочқинлар. Ўзбекистонлик фаолс сиёссийс партия тузмоқчи. (видео)

- Президент келишига аёллар жазирама иссиқда кўча тозалади. Аввалроқ, қатор маҳаллий ОАВларда президентнинг Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрига бориши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Куни кеча эса турли Телеграм каналларида Олмалиқ шаҳри ва Олмалиқ-Тошкент йўлида президент келишига катта хашар ташкил қилингани ҳақида маълумотлар тарқала бошлади. Иддаоларга кўра, аёллар нонушта ва тушлик қилмасдан президент келишига тайёргарлик кўришга мажбурланган. (видео)

- "Янгисини қурмай, эскисини бузмагин...". Яккабоғ тумани марказидаги яшил ҳудуд, фуқароларнинг айтишича, туман ҳокимининг топшириғига кўра ер билан яксон қилинган. Боғни барбод қилган ҳокимият эса, боғ ўрнида аниқ бир нима қуришнинг лойиҳасини фуқароларга очиқлаганича йўқ... Хўш, барбод қилинган боғ ўрнига ҳоким нима қурмоқчи? (видео)

- ОЗОДЛИК ФИЛЬМИ: Мирзиёевни фош қилган Гаршин нега сиёсатга кирмоқчи? Асли компьютер устаси бўлган 51 яшар блогер Алексей Гаршин фикрича, Ўзбекистонда ҳокимият тепасига ўрнашиб олган коррупционерлардан қутулишнинг ягона қонуний йўли – халқни мухолиф партияга бирлаштиришдир. У янги сиёсий партия таъсис этиш ҳаракатида. (видео)

- Иши юришган муҳожир: қурувчидан стоматологгача. Самарқандлик Соҳиб Қўлдошев Россияга иш излаб келган миллионлаб муҳожирлардан бири. 35га кирган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ҳозирда Санкт-Петербургда тиш доктори бўлиб ишлайди. У стоматология мутахассислиги бўйича Самарқанд тиббиёт билим юртини тамомлаган, аммо ишга жойлаша олмасдан, Россияга муҳожирликка кетган. Тиббиёт мутахассиси Россияда ҳам иш топа олмасдан, квартира таъмирлаш ишлари билан шуғулланишга мажбур бўлганини Озодликка сўзлаб берди. (видео)

- Ҳокимлик ўзининг "шоу"си учун ногирон боладан фойдаландими? Чарос Ашурованинг иддао қилишича, 2018 йилда унга уйни топшириш жараёнида ҳокимият ходимлари бир қанча кўзбўямачиликлар қилган. Жумладан, унга топширилган бўм-бўш уйни қўни-қўшнилардан келтирилган мебеллар билан жиҳозлаш ва ТВга "барчасини ҳокимият қилиб берди", деб интервю бериши уқтирилган. (видео)

- Ҳофиз муҳожир: "Машина олиш, тўй қилиш орзусида Ўзбекистондан кетяпмиз...". Россияда ўз касбларини ўзгартирган кўплаб ўзбекистонлик ўкитувчи ва шифoкор, санъаткор ва сотувчи, деҳқон ва ҳайдовчиларни учратиш мумкин. Озодликнинг навбатдаги қахрамони ўзини Ўзбекистон Халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов шогирди деб таништирган 52 ёшли хоразмлик Кенжавой Оллоберганов. (видео)

- Телеграмда "таҳқирланган"ларни тинчлантиришга ҳарбийлар ташланди. Озодликка маълум бўлишича, Ургутнинг Ғўс қишлоғида бир гуруҳ аҳоли вакиллари Телеграм орқали "ўз шаънларига ҳақоратли сўзлар ишлатгани" даъво қилинган шахсни жазолашни талаб қилишган. (видео)

- OzodRakurs. Коррупция ҳақида аччиқ ҳақиқат: "Мендан ҳеч ким ҳафа бўлмасин". Шароф Убайдуллаев: Ислом Каримов бирон жойда коррупция мавзуини таҳлил этмаган, масала қилиб қўймаган, қашшоқликни қандай яширган бўлса, коррупцияни ҳам яшириб келган. Кўрсатувда бошловчининг Анойи Санъаткор ва Қайсар Профессор ҳақидаги мулоҳазаларини ҳам эшитишингиз мумкин. (видео)

- Ягона боқувчисидан айрилган ночор оиланинг ачинарли ҳикояси. (видео)

- Ўзбекистон ва Марказий Осиёда сув балоси. 20 июль куни Наманган ва Андижонда ёққан кучли ёмғирдан сўнг бир неча туманларга сел келди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, сел оқибатида бир нечта уйни сув босган, камида тўртта автомобиль оқиб кетган, бир нечта кўприк шикастланган. (видео)

- Россиядаги мусулмонлар Қурбон Ҳайитини қандай нишонлашди? 20 июль куни Россияда коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин чекловлари кучайтирилган бир пайтда, мамлакатда яшаётган ва меҳнат қилаётган мусулмонлар Қурбон Ҳайитини нишонлашди. (видео)

- Аллақулов: Шоввозсой бўйича халққа ким ҳисобот беради? Аллақуловнинг Озодлик билан суҳбатда айтишича, Тошкентнинг Юнусобод тумани Мажбурий ижро бюроси ходимлари 12 июль куни огоҳлантиришсиз унинг уйига келиб, уйдаги маиший жиҳозлар - телевизор, кир ювиш машинаси ва микротўлқинли печни мусодара қилган. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG