Ссылки доступа

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Туркманистонда маслаҳат учрашувини ўтказадилар


5-6 август кунлари Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

Қирғизистон давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, саммит давомида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт ва коммуникация соҳасидаги минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.

Шунингдек, ушбу тадбир доирасида Садир Жапаров Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Қирғизистон делегацияси иштирокчи давлатлар иқтисодий форуми ишида, минтақа давлатлари етакчи аёллари форумида, шунингдек, миллий ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва миллий таомлар кўргазмаларида иштирок этиши режалаштирилган.

Аввалроқ, ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев туркманистонлик ҳамкасби Рашид Мередов билан бўлажак саммитни муҳокама қилиб, «ушбу учрашув доирасида қабул қилиниши режалаштирилган кўп томонлама ҳужжатлар лойиҳасига алоҳида эътибор қаратгани» ҳақида хабар берилган эди.

XS
SM
MD
LG