Ссылки доступа

Афғонистон полицияси бир аёлни тор кийими сабаб Толибон томонидан ўлдиргани ҳақида хабар берди


Афғонистон шимолидаги Балх вилояти полицияси Толибон ёш аёлни тор кўйлак кийгани ва эркак қариндоши ҳамроҳлигида кўчага чиққани учун ўлдирганини даъво қилмоқда.

Балх полицияси бошлиғи Зиалухак Туфан Озодликнинг Афғонистондаги идорасига берган интервьюсида, Толибон жангарилари гуруҳ назоратидаги Самар Кандиан қишлоғида бир аёлни отиб ўлдирганини айтди. Балх полицияси ходими Адил Шоҳ Одил аёл 21 ёшда ва унинг исми Назанин эканлигини айтди.

Полиция вакилининг сўзларига кўра, аёл уйдан чиқиб, вилоят маркази Мозори Шарифга бориш учун машинага ўтирмоқчи бўлганида ҳужумга учраган. Полициянинг хабар беришича, ҳужум пайтида аёл паранжида бўлган, юзи ўралган ҳолатда бўлган.

Толибон матбуот котиби Забиулла Мужоҳид полиция баёнотини рад этди ва гуруҳ ҳужумни текшираётганини айтди.

XS
SM
MD
LG