Ссылки доступа

Тожикистонда вертолёт қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, тўрт киши яраланди


Иллюстративное фото

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинларининг Ми-8 вертолёти 5 август куни Тоғли Бадахшон автоном вилоятининг Ванч тумани ҳудудида қулаб тушди. Вертолёт экипажи 5 минг метр баландликдаги тоғларда қолиб кетган россиялик сайёҳларга ёрдам беришга шошилган эди.

Ҳалокат оқибатида бир киши ҳалок бўлди, тўрт киши яраланди, — деди Озодлик радиосига Ванж туман ҳокимлигидаги манба. Ҳалокат маҳаллий вақт билан соат 12 да Поймозор қишлоғида содир бўлган. Манбанинг қўшимча қилишича, вертолёт 28 июль куни қутқарув сигналини юборган етти россиялик сайёҳни эвакуация қилиш учун ҳавога кўтарилган.

«Минтақа раҳбари, чегара қўшинлари ва бошқа куч тузилмалари вакиллари ҳозир воқеа жойида. Билишимча, Ми-8 вертолёти Тожикистон Давлат хавфсизлик миллий қўмитаси Давлат чегара қўшинлари бошқармасига тегишли. Вертолёт учувчиси ҳалок бўлди, тўрт киши касалхонага ётқизилди», — дейди суҳбатдошимиз.

Чегара қўшинлари вертолётининг қулаши ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.

Поймозор қишлоғи Федченко, Кашолаях ва Медвежий музликлари яқинида жойлашган.

XS
SM
MD
LG