Ссылки доступа

ХОҚ «Россия» ва «Биринчи канал»дан ЛГБТ спортчиларни ҳақорат қилгани учун тушунтириш талаб қилди


Британские прыгуны в воду Том Дейли и Мэтти Ли

Халқаро Олимпия қўмитаси Биринчи канал ва Россия 1 телеканалидан тушунтириш талаб қилди, улар ўз трансляцияларида Токиодаги мусобақаларда иштирок этаётган ЛГБТ спортчиларини ҳақорат қилишган.

ХОҚ баёнотида Олимпиада ўйинларида «камситишга ўрин йўқлиги» ва ташкилот уларнинг хилма-хиллиги ва иштирокини маъқуллаши таъкидланган.

Аввалроқ Биринчи каналдаги “Время Покажет” ва «Россия 1» телеканалидаги «60 дақиқа» кўрсатувларида уларнинг иштирокчилари инглиз шўнғиш бўйича иштирокчиси, Олимпиадада олтин медални қўлга киритган гомосексуал спортчи Том Дейли ва оғир атлетика бўйича трансгендер иштирокчи Зеландия Лорел Хаббардни ҳақорат қилишган.

Хусусан, Россия Давлат Думаси депутати Алексей Журавлёв ЛГБТ вакилларининг Токиодаги ўйинларда иштирокини шарҳлар экан, «ахлат» ва «гомосексуаллар» сўзларини ишлатган, «Ягона Россия» партияси Олий Кенгаши аъзоси ва парламент раиси ўринбосари Пётр Толстой уларни «бузуқлар» деб атади ва “Время Покажет” дастурининг бошловчиси Анатолий Кузичев транссексуалларни «даволанишга муҳтож» “психопатлар” деб таърифлади.

XS
SM
MD
LG