Ссылки доступа

“Абдуллахон” мадрасаси деворининг қулаши ҳодисаси юзасидан жиноят иши очилди


Бухородаги маданий мерос объекти ҳисобланган “Абдуллахон” мадрасаси деворининг бир қисми қулаб тушгани юзасидан жиноят иши очилди, дея маълумот тарқатди Бухоро вилояти прокуратураси.

Қайд этилишича, Бухородаги мазкур мадрасаси девори қулаши билан боғлиқ ҳолат вилоят прокуратураси томонидан ўрганилган.

“Ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилган прокуратура хабарномасида.

Аввалроқ Озодлик 30 июль кечаси “Абдуллахон” мадрасаси орқа томон деворининг бир бўлаги ўпирилиб тушгани ҳақида хабар қилган. Ҳодисани тасдиқлаган Бухоро вилоят ҳокимлиги тез орада деворни қайта тиклаш ва зарурий реставрация ишларини ташкил этиш ишлари бошланишини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG