Ссылки доступа

Туркманистон куз-қиш даврида Қирғизистонга газ ва электр энергияси етказиб беради


Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви доирасида Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.

Қирғизистон Президенти матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбарлари «икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини, жумладан, савдо -иқтисодий ўзаро таъсир, Туркманистондан Қирғизистонга табиий газ ва электр энергияси импорти, туризмни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишган».

Қайд этилишича, Жапаровнинг Туркманистонга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг бажарилиши ҳам муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, икки президентнинг шу йил июнь ойида бўлиб ўтган учрашувида қўшма бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун устав капитали 100 миллион доллар бўлган Қирғизистон — Туркманистон ривожланиш жамғармасини тузишга қарор қилинган. Бундан ташқари, Қирғизистон ва Туркманистон ўртасидаги иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ривожлантириш, кенгайтириш ва уйғунлаштиришга қаратилган 14 ҳужжат имзоланди.

Садир Жапаров 5-6 август кунлари Туркманистонда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида иштирок этмоқда.

XS
SM
MD
LG