Ссылки доступа

Адвокат: Ўрхон Инанди қамоқхона шифохонасида қўлидан операция қилинди


Қирғизистондаги “Сапат” халқаро таълим муассасаси президенти, ҳозир Туркияда қамоқда бўлган Ўрхон Инанди операция қилинди. Бу ҳақда таҳририятимизга унинг адвокати Халил Иброҳим Йилмаз хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Инандини ўғирлаб кетиш пайтида унинг қўли цинган. Ҳозир у операциядан кейин тузалмоқда.

Адвокатнинг қўшимча қилишича, ҳозирда жиноят иши материаллари билан танишиш жараёни давом этмоқда, биринчи суд мажлиси 16 сентябрга белгиланган.

Туркияда Анқара прокуратураси Ўрхон Инандини 15 йилдан 22 ярим йилгача озодликдан маҳрум этишни сўрайди. У «қуролли террорчилик ташкилотини бошқаришда» айбланган ва прокуратура ишни судга топширган.

Инандининг адвокати илгари Инанди уни ўғирлаб кетаётганларни билмаслигини маълум қилган. У фақат қирғиз миллатига мансуб уч киши уни ушлаб, кўзларини боғлаб, машинада бир неча соат Туркияга олиб кетилган самолётга олиб борганини айтди.

Ўрхон Инанди Туркияда туғилган, 1995 йилда Қирғизистонга келган, 2012 йилда Қирғизистон фуқаролигини олган. У 16 та лицей, “Ала-Тоо” халқаро университети, УWИС халқаро мактаби ва 4 та тўлиқ бўлмаган ўрта мактабни ўз ичига олган “Сапат” халқаро таълим муассасасини (собиқ “Себат”) бошқаради.

Инанди 1 июнга ўтар кечаси Бишкекда ғойиб бўлди. Полиция Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 170 моддаси («Одам ўғирлаш») бўйича иш очди. Кейинчалик у Интерпол томонидан халқаро қидирувга берилган.

5 июль куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон халққа мурожаатида Туркия махсус хизматлари вакиллари Ўрхон Инандини мамлакатга олиб келганини айтди. Шу билан бирга, у ҳибсга олинган кишини «ФEТОнинг Марказий Осиёдаги бошқарувчиси» деб атади ва у турк адлия қўлига топширилганини айтди.

XS
SM
MD
LG