Ссылки доступа

Тошкент Олимпиадада иштирок этган спортчиларни кутиб олишга ҳозирланмоқда


Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар 9 август оқшомида Ўзбекистонга қайтиб келади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Қайд этилишича, ватанга қайтган ўзбекистонлик олимпиячилар маҳаллий вақт билан соат 21:00 да Тошкент аэропортидан Миллий Олимпия қўмитаси томон Бобур, Нукус, Ойбек, Шароф Рашидов, Ислом Каримов кўчалари ва Амир Темур хиёбони бўйлаб икки қаватли махсус автобусларда сайрга чиқишади.

МОҚ шу муносабат билан барча ўзбекистонликларни, спорт ихлосмандларини Ўзбекистоннинг “чинакам қаҳрамонларини қарши олишга, уларнинг унутилмас лаҳзаларида бирга бўлишга” чақирган, бироқ карантин чекловлари амалда бўлган шу кунларда олимпиячиларни кутиб олиш чоғида мавжуд санитария тартиб-қоидаларига риоя қилиш нақадар муҳимлиги юзасидан огоҳлантирган эмас.

Токиодаги Олимпия ўйинлари якунларига кўра ўзбек спортчилари жами 5 та медални (3 та олтин, 2 та бронза) қўлга киритишиб, умумжамоа ҳисобида жаҳон мамлакатлари ўртасида 32-ўринни эгаллашган. Маҳаллий нашрлар ўзбекистонлик олимпиачилар сўнгги олимпиадада эришилган ютуқлар бўйича Марказий Осиё минтақасида ҳам, туркий тилли давлатлар орасида ҳам 1-ўринни эгаллашганини алоҳида урғулашмоқда.

XS
SM
MD
LG