Ссылки доступа

Ухан маъмурияти беш кун ичида 11 миллион аҳолини COVID учун синовдан ўтказди


Хитой марказидаги Ухан шаҳри маъмурияти, 2019 йилда коронавирус тарқалди, деб ишонилади, яқинда инфекция аниқланганидан сўнг, 11 миллиондан ортиқ аҳолини COVID-19 учун синовдан ўтказганини эълон қилди.

Уханнинг юқори лавозимли амалдори Ли Тао 8 август куни ўтказилган матбуот анжуманида, беш кун олдин бошланган тест 6 ёшгача бўлган болаларни ҳисобга олмаганда, деярли барча аҳолини қамраб олганини айтди.

Шаҳарда 37 та COVID-19 юқиш ҳолати қайд этилган ва 41 та маҳаллий асимптоматик ташувчи аниқланган, деб хабар беради давлат ахборот агентлиги Синхуа.

Шаҳар расмийларининг айтишича, улар 28 000 дан ортиқ тиббий ходимларни синовдан ўтказиш учун жалб қилишган ва 2800 га яқин намунавий йиғиш пунктларини жойлаштиришган.

XS
SM
MD
LG