Ссылки доступа

Термиз полигонида қўшма машқда иштирок этган россиялик ҳарбийлар ватанига қайтди


Ўзбек-афғон чегараси яқинида машқ ўтказган россиялик ҳарбийлар ватанига қайтган. Бу ҳақда “РИА Новости” агентлиги Россия Қуролли кучлари Марказий ҳарбий округидан (МҲО) олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.

“Марказий ҳарбий округнинг тинчликпарвар бирлашмаси ва махсус топшириқлар бажарувчи бригадаси ҳарбийлари Сурхондарё вилоятидаги Термиз полигонида бўлиб ўтган қўшма машқлар якунланганидан кейин Ўзбекистондан Россияга қайтиб келишди”, дейилган МҲО хабарномасида.

Қайд этилишича, россиялик ва ўзбекистонлик ҳарбийлар Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар ҳудудий яхлитлигини таъминлаш бўйича ўқув-ҳарбий топшириқларни бажаришда биргаликда ҳаракат қилиш масалалари юзасидан тайёргарликдан ўтишган.

Қўшма машқлар Афғонистон билан чегарадош жойда 2 августдан 6 августгача учоқлар дохил ҳарбий техника жалб қилинган ҳолда ўтказилгани, уларда Ўзбекистон ва Россия Қуролли кучларидан 1,5 минг чоғли ҳарбий иштирок этгани қўшимча қилинган.

Аввалроқ Озодлик Тожикистоннинг Хатлон вилоятидаги Ҳарбий-кўргазма марказида ўзбекистонлик, тожикистонлик ва россиялик ҳарбийлар иштирокида қўшма машғулотлар ўтказилгани ҳақида хабар қилган.

XS
SM
MD
LG